Shopping Cart

Yangi adabiyotlar bilan tanishing!

Toshkent moliya instituti axborot-resurs markazi kitob fondiga 2022 yil avgust oyida kelib tushgan yangi adabiyotlar.

УЎК 371.10

Я 61

Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари: илмий ишлар тўплами. 1-китоб / О.Салимов. [ва бошқ.] – Т.: “Ta’lim nashriyoti”, 2020 й. – 320 бет. 134900 сўм. 10 нусха.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан илк маротаба истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” энг яхши мақолалар танлови ғолиблари тақдирланди. Танловга келиб тушган мақолалар йўналишлар бўйича тузилган эксперт гуруҳлари томонидан ўрганиб чиқилиб, улардан 39 таси энг яхши мақола деб топилди.

УЎК 371.10

Я 61

Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари: илмий ишлар тўплами. 3-китоб / О.Салимов. [ва бошқ.] – Т.: “Ta’lim nashriyoti”, 2021 й. – 344 бет. 130640 сўм. 9 нусха.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан илк маротаба истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” энг яхши мақолалар танлови ғолиблари тақдирланди. Танловга келиб тушган мақолалар йўналишлар бўйича тузилган эксперт гуруҳлари томонидан ўрганиб чиқилиб, улардан 39 таси энг яхши мақола деб топилди.

УЎК 070(091)(575.1)

Х 22

Халқнинг юрагига йўл / Ф.Абиллов. – Т.: “PRINTUZ” МЧЖ нашриёти, 2022 й. – 784 бет. 749800 сўм. 30 нусха.

«Халқнинг юрагига йўл» деб номланган мазкур тўпламдан Янги Ўзбекистон пойдеворини қўйиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида таҳлилий мақолалар ўрин олган. Китоб 4 та йирик бобдан иборат бўлиб, у педагоглар, тадқиқотчилар, раҳбар ходимлар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

УЎК 336.02(575.1)

И 80

Исламкулов А. Бюджетлараро муносабатларни солиқлар воситасида тартибга солиш: Монография. – Т.: “Lesson Press” МЧЖ нашриёти, 2021 й. – 275 бет. Ҳадя. 5 нусха.

Мазкур монография бюджетлараро муносабатларни соликдар воситасида тартибга солиш бўйича олиб борилган изланишлардан олинган илмий натижалар умумлаштирилган. Монография илмий ходимлар, соҳа мутахассислари ҳамда давлат бюджети даромадлари, бюджетлараро муносабатларни ўрганишга қизикувчи кенг доирадаги ўқувчиларга мўлжалланган.

УЎК 005:336

M 26

Марпатов М., Марпатов Ш. Пул – кеча, бугун ва эртага: Монография. – Т.: “Iqtisod-Moliya”, 2022 й. – 180 бет. Ҳадя. 10 нусха.

Монографияда пул билан боғлиқ тадкиқотлардаги анъанавий масалалар, яъни пул назариялари, пулнинг зарурати ва функциялари, пулнинг моҳияти ва турлари, пул эмиссияси, пул агрегатлари ва мультипликатори каби мавзулар билан бир каторда, замонавий пуллар ва унинг назариялари ҳамда келажак пуллар истиқболи таҳлил қилинган ва ривожланиш тенденциялари аникданган, илк назарий-амалий статистик маълумотлар таҳлилига таянган ҳолда, пул, кредит ва банкларнинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли асослаб берилган.

УЎК 336.71

Ф 21

Факторинг ва уни амалда қўлланилиши. Рисола / Д.Ш.Анарқулов [ва бошқ.] – Т.: 2022 й. – 24 бет. Ҳадя. 10 нусха.

Рисолада факторингнинг вужудга келиши, моҳияти, турлари, амалиётда қўлланилиши содда ва қисқача баён этилган, шунингдек факторинг операциясини банк ва мижоз ўртасида амалга оширишга қўйилган талаблар, ҳужжатлар айланиши схематик кўринишда берилган. Рисола банклар ва нобанк ташкилотларда факторинг операцияларини амала оширувчи мутахассислар ҳамда ундан фойдаланишга қарор қилган тадбиркорлар ва унга қизиқиши бўлган барча ўқувчиларга мўлжалланган.

UO’K: 368.013:001.895(575.1)

O’ 16

“O‘zbekistonda sug’urta faoliyatini raqamlashtirish va innovatsion sug’urta mahsulotlarini joriy qilish” (Ilmiy – amaliy konferensiya materiallari). 20-dekabr 2021 y.   –T.: “Davr Matbuot Savdo” МЧЖ, 2021 y. – 378 bet. 96960 so‘m. 2 nusxa.

Mazkur ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to‘plami raqamli iqtisodiyot va iqtisodiyotning innovatsion rivojlantirish sharoitida sug’urta tizimini shakllanishi, turlari va rivojlantirish kabi masalalarga bag‘ishlangan ilmiy maqola va tezislaridan iborat.

Eslatma: Bu ro’yxatdan dissertatsiya va avtoreferatlar o’rin olmagan. Ularni ko’rish uchun adabiyotlarining batafsil ro’yxatini ko’chirib oling!

2021-yil Axborot-resurs markazi. Vebmaster: J.R. Rabbinov