Тошкент молия институти Ахборот-ресурс марказининг 2023 йилда бажарадиган
ИШЛАР РЕЖАСИ
Т/р | Бажариш кўзда тутилган ишлар | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддатлари | Масъул ижрочилар |
1 | Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар, хокимият ва идоралар хатлари фармойиш ва қарорлари шунингдек, институт ректорининг ички буйруқлари, модемнома ва топшириқлари ижросини таъминлаш. | “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали тегишли вазирлик ва идоралар, ташкилотлар томонидан институтга йўлланаётган хат, буйруқ ва топшириқларни ўз вақтида сифатли амалга ошириш;Институт томонидан вазирлик ва идораларга йўлланаётган жавоб хатлари ва институт ректори буруқлари ҳамда модемномаларини тегишли тартибда рўйхатдан ўтказиш, ижро жараёнини олиб бориш. | Доимий равишда | Каюмова Н., Сатторов Ш. |
2 | 2021 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги статистик рақамли ҳисоботни тайёрлаш | – ахборот-кутубхона фондининг барча бўлинмаларини ҳисобга олиш; – ахборот-кутубхона фонди бўйича «1-маданият» шаклида давлат статистика ҳисоботини топшириш; – айрим ахборот-кутубхона ресурсларининг, шу жумладан китоб ёдгорликларининг, алоҳида (махсуслаштирилган) ҳисобга олиниши; – китоб фондини бойитиб мақсадида хар ойда институт ички имкониятидан келиб чиққан холда сотиб олинаётган китоблар, газета ва журналларнинг хисоботини юритиш; | Доимий равишда | Валиев Д., Сатторов Ш. |
3 | Техника ва ёнғин хавфсизлиги холатига жавобгар масъул шахсларни тайинлаш | – кутубхонадаги ёнгин ўчириш ўт-ўчиргич (ОП-5)ларни шай холатдалигини назорат қилиш; – муддати ўтган ёнғин ўчириш ўт-ўчиргичлар (ОП-5)ни институт ёнғин хавфсизлиги учун масъул ходимига хабар бериш; | Доимий равишда | Д.Валиев, Б.Эгамназаров |
4 | Институт талабаларини Ахборот ресурс марказига қатнови мониторингини ташкил этиш ва уни назорат қилиш; | Институт талабаларини Ахборот ресурс марказига қатнови мониторинги юритиш | Доимий равишда | Валиев Д., Маматханова Д., Илясова М., Амосова Н., Н.Мирзақобулова |
5 | ИРБИС дастуридан самарали фойдаланишни ташкил этиш | Ўқув адабиётлар хақидаги маълумотларни тўлиқ киритиб бориш; | Доимий равишда | Хакимжонова З., Эгамназаров Б. |
6 | АРМ фондини бутлаш (комплектования) | Марказлар, идоралар, нашриётлар ва китоб дўконлари билан меёрий-ҳужжатлар асосида шартномалар тузиш;Шартномаларни ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш. | Доимий равишда | Ходжаева К., Ахрарова Ш. |
7 | Ахборот ресурс маркази фондларни комплектлаш манбаларини мустақил равишда белгилаш, ва фондаги адабиётларни таркиби ва мазмунини очиб берувчи библиографик ёзувлар каталогини юритиш | Каталогни алфавит ва симтематик равишда шаклантириш; Фондга келтирилаётган янги адабиётларни ИРБИС дастурига киритиш;ИРБИС дастурига киритлиган алфавит ва тизимли библиографик ёзувларни босма шаклида жамлаш. | Доимий равишда | Ходжаева К., Ахрарова Ш., Кузнецов С., Амосова Н., |
8 | Вақтли матбуот нашрларининг картотекасини шакллантириш | Мақолалар картотекаси; Ўлкашунослик картотекаси; Махаллий матбуот картотекаси. | Доимий равишда | Ходжаева К., Кузнецов С. |
9 | АРМга келиб тушган адабиётларни соҳаси ва тури (дарслик, ўқув қўлланма, бадиий-илмий адабиётлар) бўйича тақсимлаш | Адабиётларни алфавит ёки тизимли равишда каталогини яратиш | Доимий равишда | Ходжаева К., Усмонова М. |
10 | АРМ фондидаги адабиётларни тўлиқ бутлаш, китобларга назорат талонлари ёзиш, назорат талонларини инвентар китоби орқали текшириш ва техник ишлов бериш | Китобларга муҳр босиш, инвентар рақами бериш, чўнтакча ёпиштириш, формуляр ёзиш | Доимий равишда | Ахрарова Ш., Гафурова М., Усмонова М. |
11 | АРМ фондини жамланма ҳисобга олиш китобида қайд этиш | Барча адабиётларга инвентар рақам бериш, уларни хатловдан ўтказиш, АРМга қабул қилиш бўйича далолатномани расмийлаштириш; Даврий босма нашрлар инвентар рақам берилмаган ҳолда жамланма ҳисоби китобида қайд этиш | Доимий равишда | Ходжаева К., Ахрарова Ш., |
12 | АРМ фондини якка тартибда ҳисобга олиш | АРМнинг ҳар бир нусхасини якка тартибда ҳисобга олиш ва унга инвентар рақам бериш | Доимий равишда | Кузнецов С., Амосова Н., |
13 | АРМ фондига келиб тушган адабиётларни ўрнатилган тартибда тақсимлаш | Китоб тарқатиш бўлими;Бадиий ва ўқув адабиётлар зали;Хорижий ўқув адабиётлар зали;Магистратура бўлими ўқув зали;Сиртқи бўлим ўқув зали | Доимий равишда | Ходжаева К., Ахрарова Ш., Амосова Н., Усманова М., Кузнецов С., Гапурова М. |
14 | Ахброт ресурс маркази фондидан адабиётларни чиқаришни амалдаги норматив ва хуқуқий хужжатларга мувофиқ ташкил этиш | Ўрнатилган тартибда далолатнома ва талабномалар расмийлаштириш ва институт маъмурияти томонидан тасдиқланишини таъминлаш;ресурсларни АРМ фондидан чиқарилиш сабаблари ва асосларини аниқ кўрсатган ҳолда уларни ҳисобдан чиқарилганлигини жамланма ҳисобга олиш китобида қайд этиш;фойдаланувчилар томонидан йўқотилган китоблар ўрнига қабул қилинган нашрларни китоблар ва бошқа ресурсларни ҳисобга олиш дафтарида далолатнома асосида тегишли қисмда рўйхатга олиш;АРМ фондидан чиқарилган адабиётларнинг жамланма ҳисобга олиш китобига мувофиқ бўлган устунларда қайд этиш. | Доимий равишда | Ходжаева К., Ахрарова Ш. |
15 | АРМ фондини тегишли тартибда тафтишдан ўтказиш (инвентаризация) | Моддий жавобгар шахс алмаштирилганда, табиий офат, ёнғин ҳолатларида, муассаса қайта ташкил қилинганда ёки тугатилганда муассаса томонидан тузилган бухгалтерия вакили иштироки бўлган комиссия томонидан амалга оширилади | Фавқулотда ҳолат ва ихтиёрий муддатда | Ходжаева К., Ахрарова Ш. |
16 | Бўлим фаолиятига оид ҳужжатлар, хусусан низом ва йўриқномалар талабларига амал қилиш | Ҳисобга олиш ҳужжатларини сақланиши ва йўриқномалар бузилишида айбдор шахсни жазоланиш ҳолатларини ўрганиш | Доимий равишда | Ходжаева К., Ахрарова Ш., Кузнецов С., Амосова Н., Гафурова М., Усмонова М. |
17 | “Ахборот-кутубхона фаолияти” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонуни, 12-моддасига асосан Ахборот-ресурс маркази фондига келиб тушаётган адабиётларнинг электрон каталогни шакиллантириш | Ахборот-ресурс маркази фондига келиб тушган ҳар бир адабиётнинг библиографик тавсифи “ИРБИС” кутубхоналарни автоматлаштириш тизими базасига киритилади. | Доимий равишда | Хакимджанова З. |
18 | “Ахборот-кутубхона фаолияти” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонуни, 12-моддасига асосан Ахборот-ресурс маркази электрон кутубхонасини шакиллантириш | – Ахборот-ресурс маркази фондига келиб тушган адабиётларнинг электрон шакли бўлмаган тақдирда китоблар сараланиб маҳсус сканер ёрдамида элекрон шакилга ўтказилади. – Ахборот-ресурс марказига тақдим қилинган, шунингдек сараланиб маҳсус сканер ёрдамида элекрон шаклга ўтказилган адабиётларнинг электрон шакли электрон кутубхона базасига киритилади (http://el.tfi.uz/kitoblar/) | Доимий равишда | Эгамназаров Б. Х. Азимова Ф. А. Муминова З. Х. |
19 | “Ахборот-кутубхона фаолияти” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонуни, 12-моддасига асосан ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлаш | Ахборот-ресурс маркази электрон кутубхонасининг тинимсиз фаолияти йил давомида, туну-кун таъминлаб борилади, барча ахборот-кутубхона ресурсларидан институт локал тармоғи ва интернет тармоғи орқали очиқ фойдаланиш имконияти таъминланади. Электрон кутубхона фаолиятида дастурий ва техник носозликлар юзага келган тақдирда “Рақамли таълим технологиялари маркази” томонидан бартараф этилади. | Доимий равишда | Валиев Д., Умирзаков Б. М. (Рақамли таълим технологиялари маркази бошлиғи) |
20 | “Ахборот-кутубхона фаолияти” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонуни, 12-моддасига асосан йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этиш | Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси негизида ўз фаолиятини олиб бораётган Республика йиғма электрон каталог марказининг “UNICAT” йиғма электрон каталог базасига Ахборот-ресурс марказининг электрон каталоги базасидан янги ёзувлар экспорт қилиб борилади. | Ҳар ой | Эгамназаров Б. |
21 | Кутубхоналарни автоматлаштириш тизими (ИРБИС)нинг янги шаклига ўтиш учун хозирлик кўриш | Амалдаги, кутубхоналарни автоматлаштириш тизими (ИРБИС) дастури эскирганлиги ва шу кунгача ахборот-ресурс марказида тест кўринишида ишлатилганлиги сабабли унда тўлақонли ишлаш имконияти мавжуд эмас. Шуларни инбатга олиб АРМ да янги дастурни жорий этиш учун зарур барча маъмурий ва расмий ишлар амалга оширилади | Январь | Сатторов Ш. |
22 | RFID тизими асосида иш юритиш режалаштирилаётганлиги сабаб ушбу тизимни чуқур ўрганиш ва уни жорий қилиш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш. | 2022-2023 ўқув йилида Тошкент молия институтнинг янги ўқув биноси фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 4 қаватдан иборат бўлиши кўзда тутилган ушбу бинонинг цокол қаватида Ахборот-ресурс маркази ташкил этилади. АРМ нинг бу қисмида RFID (Radio Frequency IDentification) тизими асосида иш юритиш режалаштирилаётганлиги ва бу тизим ахборот-ресурс марказида ҳали мутлақо янги бўлгани, уни кутубхона ҳодимлари томонидан назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш кераклигини талаб этади. Шу муносабат билан тегишли идора ва муассасалар томонидан “RFID тизимида ишлаш” мавзусида ташкил этиладиган барча семинар-тренингларда АРМ ҳодимларнинг қатнашиши таъминланади. | Доимий равишда | Каюмова Н., Сатторов Ш. |
23 | Ахборот ресурс маркази электрон кутубхонаси дизайни ҳамда тизимига қўшимчалар киритиш | Ахборот-ресурс марказининг электрон кутубхонаси фойдаланувчиларига янада қулайликлар яратиш ва электрон кутубхона саҳифасини қиёфасини қизиқарлироқ қилиш мақсадида электрон кутубхонанинг интерфейси ва дизайнига ижобий ўзгаришлар киритиб бориш кўзда тутилган. Бунда асосан бошқа ахборот-ресурс марказларининг электрон кутубхоналари ва электрон саҳифаларидаги тажрибаси, улардаги мавжуд афзалликлар доимий таҳлил қилиб борилади ва фойдали деб топилган жиҳатлари ТМИ электрон кутубхонасида жорий этилади. | Доимий равишда | Эгамназаров Б., Умирзаков Б. М. (Рақамли таълим технологиялари маркази бошлиғи) |
24 | Ахборот ресурс маркази веб саҳифаси орқали фойдаланувчиларни янги адабиётлар, мутолаа ва ахборот-кутубхона соҳаси янгиликлари билан таништириб бориш | Ахборот ресурс маркази веб саҳифасининг “Ҳабарлар” бўлимида ахборот-ресурс марказига келиб тушаётган адабиётлар ҳақида маълумотлар бериб борилади, шунингдек Ахборот-кутубхона, китоблар, муаллиф ва адиблар, мутоалаа билан боғлиқ Дунё, Республика ва маҳаллий миқёсдаги янгиликлар билан фойдаланувчиларни боҳабар этиб борилади | Доимий равишда | Эгамназаров Б. Х. |
25 | “Autolib” дастурини синов фаолиятини ташкил қилиш | Ахборот-ресурс маркази юқори турувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда иш юритади шу сабабли ахборот-кутубхона соҳасига тегишли дастурий таъминот ва шу турдаги дастурларни синов жараёнларида хам қатнашиши мумкин. Шунга асосан кутубхоналарни автоматлаштиришга мўлжалланган янги “Autolib” дастури ахборот-ресурс марказида синов тариқасида фойдаланишни йўлга қўйиш, у билан ишлаш бўйича тренинг ташкил этиш режалаштирилган. | Февраль | Эгамназаров Б. Х. |
26 | “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31-йилиги | Расмли-китоблар кўргазмаси Янги китоблар тақдимоти | Сентябрь 1-хафта | Валийев Д. Саҳибайева Б. |
27 | “Ўтмишдан эртаклар” мавзусида Абдулла Қаҳҳор ижодини ўрганиш бўйича давра сухбати | Гуруҳлар кесимида давра сухбати 1-гуруҳ талабалари | Сентябрь 2-хафта | Абдуғанийева З. Саҳибайева Б. |
28 | Мутолаа сеҳри “Оқ ва қора-бир асар талқини” кўрик танлови Саид Аҳмаднинг “Қирқ беш кун” асари юзасидан | Танловга старт бериш эълон қилиш ғолиб бўлган жамоани тақдирлаш | Сентябрь 3-хафта | Сатторов Ш. Абдуғаниева З. |
29 | Ўзбек ва жаҳон классик адабиёти намоёндалари ижодини билиш бўйича “Адабиёт дурдоналари” мавзусида | Мутолаа анжумани Мулоқотлар Давра суҳбатлари Янги китоблар тақдимоти | Сентябрь 4-хафта | Сатторов Ш. |
30 | “Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан аудио-видео ва шеърий табриклар | Талабалар ва АРМ ҳодимларининг видео табриклари.Видеороликлар | Октябрь 1-хафта | Сатторов Ш. Абдуғаниева З. |
31 | “Оқ ва қора-бир асар талқини” кўрик танлови Саид Аҳмаднинг “Қирқ беш кун” асари юзасидан | Гуруҳлар кесимида танлов 1-босқич | Октябрь 1-хафта | Каюмова Н. |
32 | Ёзувчи ва шоирлар билан учрашув | Давра сухбатлари | Октябрь 2-хафта | Каюмова Н., Абдуғаниева З. |
33 | Ўзбекистон миллий кутубхонаси билан хамкорлик қилиш “ИНФОЛИБ-2022” | Х-Миллий кутубхона ахборот хафталиги | Октябрь 2-хафта | Каюмова Н., Сатторов Ш. |
34 | “Давлат тили бирлигимиз” 21-октябр ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун | Расмли-китоблар кўргазмаси АРМда мавжуд янги китоблар кўргазмаси | Октябрь 3-хафта | Валиев Д., Абдуғанийева З. |
35 | Одил Ёқубов таваллудининг 96 йиллиги муносабати билан ёзувчи ижодига назар | Давра суҳбати Улуғбек ҳазинаси асари тақдимоти | Октябрь 3-хафта | Сатторов Ш., Абдуғаниева З. |
36 | Китобхонлик юзасидан онлине ижтимоий сўровномалар ва тестлар | АРМ телеграмм каналига ижтимоий сўровнома ва тестлар жойлаб бориш | Ноябрь 1-хафта | Сатторов Ш., Абдуғанийева З |
37 | “Оқ ва қора-бир асар талқини” кўрик танлови Саид Аҳмаднинг “Хижронли кунлар” асари юзасидан | Гуруҳлар кесимида танлов 2-босқич | Ноябрь 2-хафта | Каюмова Н. |
38 | “Бахт ва шодлик куйчиси” Хамид Олимжон ижодига назар | Расмли китоблар кўргазмаси АРМда мавжуд янги китоблар кўргазмаси | Ноябрь 3-хафта | АРМ ўқув зали ходимлари |
39 | “Қомусимиз- ҳуқуқий ҳаёт кўзгуси” 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун | АРМ телеграмм канали орқали видеоролик намойиши | Декабрь 1-хафта | Сатторов Ш., Абдуғанийева З. |
40 | “Мен севган асардан парча” рукни остида танлов | Талабалар севган асарларидан парча юборадилар ва АРМ телеграмм каналига жойланади энг кўп овоз тўплаган 3 нафар талабалар аниқланиб АРМ томонидан эсдалик совға билан тақдирланади. | Декабрь 2-ҳафта | Абдуғанийева З., Эгамназаров Б. |
41 | “Оқ ва қора-бир асар талқини” кўрик танлови Чингиз Айтматовнинг “Жамила” асари юзасидан | Гуруҳлар кесимида танлов 3-босқич | Декабрь 3-хафта | Каюмова Н. |
42 | “Ойбегим менинг” Ойбек ижодига назар | Давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар | Январь 1-хафта | Сатторов Ш. |
43 | “Юртнинг мард ўғлонлари” 14- январ Ватан ҳимоячилари куни | АРМ ҳодимларининг аудио ва видео ёзувли табриклари,видеороликлар.(АРМ телеграмм канали) | Январь 2-хафта | Абдуғанийева З. |
44 | “Оқ ва қора-бир асар талқини” кўрик танлови Саид Ахмаднинг “Уфқ бўсағасида” асари юзасидан | Гуруҳлар кесимида танлов 4-босқич | Январь 3-хафта | Каюмова Н. |
45 | “Шеърият мулкининг султони” 9-феврал-Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан талабалар ва АРМ ҳодимлар ўртасида ғазалхонлик. | Талабалар ва АРМ ҳодимларининг аудио ва видеоларини каналга жойлаш. | Февраль 1-хафта | Абдуғанийева З. |
46 | “Бобур-шоҳ ва шоир” 14- феврал Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан талабалар ва АРМ ҳодимлар ўртасида ғазалхонлик. | Талабалар ва АРМ ҳодимларининг аудио ва видеоларини каналга жойлаш | Февраль 2-хафта | Абдуғанийева З. |
47 | “Мен севган адабий қаҳрамон” энг фаол китобхон | Онлайн иншолар танлови Талабалар ёзган иншоларини юборадилар ва АРМ телеграмм каналига жойланади энг кўп овоз тўплаган 3 нафар талабалар аниқланиб АРМ томонидан эсдалик совға билан тақдирланади. | Февраль 2-хафта | Сатторов Ш., Абдуғаниева З |
48 | “Оқ ва қора бир асар талқини” кўрик танлови Ғофур Ғуломнинг “Шум бола” асари юзасидан | Гуруҳлар кесимида танлов 5-босқич | Февраль 3-хафта | Каюмова Н. |
49 | “Зулфияхонимни эслаб” рукни остида Зулфияхоним ижодидан намуналар | Онлине тарзда шеърларни юбориш ва танлов ғолибларини тақдирлаш | Март 1-хафта | Абдуғанийева З. Саҳибайева Б. Азимова Ф. |
50 | “Аёл борки-олам мунаввар” 8-март Ҳалқаро хотин қизлар куни | Расмли китоблар кўргазмаси АРМда мавжуд янги китоблар кўргазмаси | Март 1-хафта | Азимова Ф. |
51 | “Хуш келдинг-Навруз” 21- март Навруз умумхалқ байрами | Наврўз сайли дастурхон тузаш | Март 3-хафта | Ахборот-ресурс марказининг барча ходимлари |
52 | “Оқ ва қора бир асар талқини” кўрик танлови Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асари юзасидан | Гуруҳлар кесимида танлов 6-босқич | Март 3-хафта | Каюмова Н. |
53 | “Китоб байрами” ва “Китоб ярмаркалари”ни ташкил этиш | “Янги аср авлоди” нашриёти Кўргазмаси АРМда мавжуд янги китоблар кўргазмаси | Апрель 1-хафта | Сатторов Ш. |
54 | “Амир Темур-буюк саркарда” А.Темур таваллудининг 686 йиллиги | Талабалар ва АРМ ҳодимларининг аудио ва видеоларини каналга жойлаш | Апрель 2-хафта | Абдуғанийева З. Эгамназаров Б. |
55 | “Оқ ва қора бир асар талқини” кўрик танлови Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” асари юзасидан | Гуруҳлар кесимида танлов 7-босқич | Апрель 3-хафта | Каюмова Н. |
56 | “Ватан озодлиги учун қурбон бўлган аждодлар” шиори остида Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Авлоний ва Мунавварқори Абдурашидхонов, Ибрат, Элбек, Боту, Чўлпон каби сиймолар адабий меросини фаол тарғиб этиш максадида адиблар ва олимлар иштирокида “Мангуликка дахлдор ватанпарварлар” 9- май Хотира ва қадрлаш куни | Давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар АРМда мавжуд янги китоблар кўргазмаси | Май 1-хафта | Сатторов Ш., Абдуғаниева З. |
57 | “Оқ ва қора бир асар талқини” кўрик танлови Ўткир Хошимовнинг “Нур борки соя бор” асари юзасидан | Гуруҳлар кесимида танлов 8-босқич | Май 3-хафта | Каюмова Н. |
58 | “Шеърият-илоҳийликдан яратилган дил дафтари” шеърият кечаси | Бахру-байт (шеърлар бахси) Шеърий китоблар кўргазмаси | Май 4-хафта | Сатторов Ш. |
59 | 1-июн болалар куни муносабати билан “Китоб ярмаркалари”ни ташкил этиш | “Янги аср авлоди” нашриёти кўргазмаси | Июнь 1-хафта | Сатторов Ш. |
60 | АРМ қошида «Китобхонлар клуби»ни ташкил этиш ва миллий ва жахон мумтоз адабиётларини мутолаа қилишга қизиқтириш, эътиборни жалб қилиш, китобхонлик маданиятини шакллантириш ва ошириш | Учрашув кечалари, мунозаралар, тақдимотлар, адабий ўқишлар видео ва аудиолар намоиши, вертуал китоб кўргазмалари суҳбатлар, шархлар | Доимий равишда | Каюмова Н., Сатторов Ш. |
61 | “Жахон ва ўзбек адабиётининг энг сара 10 та асари” рўйхатини шакллантириш | Китобларни онлайн тақдим этиб бориш | Доимий равишда | Абдуғаниева З., Эгамназаров Б. |
62 | АРМ янгиликларидан кенг жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб бориш, уларни оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармокдарида ёритиш | Сайт яратиш ва ёритиш | Доимий равишда | Абдуғаниева З. Азимова Ф. |
63 | “Ахборот кунлари” АРМ фондига келиб тушган янги адабиётлар дарсликлар ва ўқув қўлланмалар билан таништириш | Янги адабиётлар онлине кўргазмаси | Ҳар ойда | Сатторов Ш., Абдуғанийева З. |