Ўқув қўлланмада бозор иқтисодиёти шароитида глобаллашув шароитида истеъмолчилар талабининг ўзгариши, ноаниқлик шароитида қарор қабул қилиш, шунингдек, истеъмолчи танловида афзал кўриш ва нафлилик тамойиллари, бозор талаби ва мувозанатлилик, ишлаб чиқариш харажатларини минималлаштириш, фирма ва тармоқ таклифи, ижтимоий фаровонлик назарияси ва ташқи самара (экстерналиялар) ҳамда ижтимоий неъмат ва ассиметрик ахборот билан боғлиқ назарий ва амалий масалалар ёритилган. Шунингдек, фирмаларнинг монопол рақобатлашган, олигополистик ва соф монополистик бозорлардаги хатти-ҳаракати, ўйинлар назарияси ва корхоналар фойдасини максималлаштиришга доир масалаларнинг иқтисодий қўйилиши ва уларнинг ечими кўрсатиб берилган.