Ушбу ўқув қўлланмада мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг магистратура бўлимида ўтиладиган “Илмий тадқиқот методологияси” фанига доир фан предмети, вазифалари, унинг аҳамияти, билимлар тизимида илмий билимнинг ўрни, ижод ва илмий тадқиқот, фан – ижтимоий-маданий ҳодиса сифатидаги мавзулар содда ва тушунарли тилда баён қилинган. Шунингдек, муаммо ва далил – илмий тадқиқотнинг дастлабки асослари, эксперимент, илмий мактаб, метод ва методология, илмий тадқиқотнинг намоён бўлиш шакллари, унинг амал қилиш механизмларининг мазмун-моҳияти тўлиқ очиб берилган.