Битирув малакавий ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, объекти, предмети, мақсади ва вазифалари келтирилган. 1-бобида эса ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар тушунчаси ва уларнинг иқтисодиётдаги аҳамияти, ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни баҳолаш услублари, давлатнинг инвестицион дастурлари ва уларнинг иқтисодиётдаги роли ўрганиб чиқилган. 2-бобида мамлакатда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш босқичлари, Ўзбекистонда бажарилаётган ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ҳолати, давлатнинг маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларини бажарилиш ҳолати таҳлил қилиб чиқилган.