Мазкур дарслик «Ўзбекистоннинг энг янги тарихи» фанидан номутахассислик олий таълим муассасалари тарих фани профессор-ўқитувчилари ва бакалавриат босқичи барча йўналишлари талабалари учун мўлжалланган. Унда Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини қўлга киритилиши, мустақиллик йилларида мамлакатда ижтимоий-иқтисодий, маданий, маънавий ва маърифий соҳаларда амалга оширилган ўзгаришлар ёритилган.