Эркин иқтисодий зоналарнинг тадбиркорлик субъектлари экспорти ҳажмини оширишда ахборот – коммуникация технологияларидан фойдаланишдаги самарадорликни ошириш соҳадаги тизимли муаммоларни ҳал қилишни талаб этмоқда. Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, экспорт хажмининг ўсишига таъсир кўрсатаётган омил сифатида ахборот – коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг паст кўрсаткичлари корхоналарнинг мувафаққиятли фаолият кўрсатишининг жиддий тўсиқларидан бири ҳисобланади.