Халқаро маркетинг кўпинча мамлакатлар чегарасидан ташқаридаги товар ва хизматлар маркетинги ёки маҳсулот ва хизматларни икки ѐки ундан ортиқ мамлакатда ишлаб чиқарувчи ва тақсимловчи халқаро компания томонидан амалга оширилувчи маркетинг сифатида таърифланади. Халқаро маркетинг концепциясининг мазмуни ва унинг ривожланиш йўналишлари товар ва хизматлар жаҳон бозори билан алоқаси характери ва кенглигига боғлиқ бўлади.