Ушбу рисола оила қуриш давридаги академик лицей ва касбҳунар коллежи ҳамда олий таълим тизими талабаларига, отаоналарга, психолог, педагог мутахассисларга мўлжалланган бўлиб, Шарқ мутафаккирларининг оила хусусидаги психологик қарашлари, оилавий муносабатларни зиддиятларсиз, бахтли ва мазмунли кечишида амал этиш лозим бўлган психологик тавсия, маслаҳатлар ва оилавий ҳаётни ўрганишга оид психологик тестларни ўз ичига олгандир. Шунингдек оила аъзоларини етарлича кузатиб, билиб олишга имкон берувчи қизиқарли психологияга дойр илмий маълумотларни ҳам ўқишингиз мумкин.