Ўйлаймизки, қайта нашр этилган ушбу қўлланма соҳани методологик жиҳатдан такомиллаштириш билан бир қаторда, ички назорат тузилмаларида фаолият юритадиган ходимлар ҳамда ушбу йўналишда илмий изланиш олиб бораётган тадқиқотчилар учун амалий кўмакчи вазифасини ўтайди. Ўқувчи ва соҳа мутахассисларининг қўлланмага оид фикр, мулоҳаза ва таклифларини миннатдорлик билан қабул қиламиз.