Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларнинг умумий ривожланиш хусусияти ўзгариб бораётган бир даврда Ўзбекистон Республикаси ҳам жаҳон ҳамжамиятига кириб бормоқда. Хорижий мамлакатлар билан иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликлар ривожланмоқда. Хусусан, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётини ўрганиш, шунингдек бозор иқтисодиётининг ривожланишидаги ютуқ-камчиликлари, ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги тўғри ёндашувлар бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиб бораётган Республикамиз иқтисодиётини ривожланган давлатлар даражасига олиб чиқишда тажриба сифатидаги аҳамияти каттадир.