Shopping Cart

Ma’naviyatning oltin xazinasi

“Jamiyat” ijtimoiy-siyosiy gazetasining 2022 yil 13 oktabrdagi 40-sonida Toshkent moliya instituti axborot-resurs markazi to’g’risida maqola nashr etildi.

Бизнинг ҳар биримизга болаликдан кадрдон бўлиб қолган шундай ажойиб бир нарса борки, инсон ақл-заковати билан яратилган бу бебахо мўъжиза — китобдир. Унинг садоқатли дўст, дилкаш сухбатдош, қадрдон ҳамрох ва маслаҳатгўй, кўнгилга таскин берадиган, эзгу ва хайрли ишларга чорлайдигаи, онгу шууримизга гўзал хислат-фазилатларни, дилбар ҳис-туйғуларни жо этадиган, ўзлигимизни теран англашга сидқидилдан камарбаста бўладиган буюк устоз эканлигини унга чин дилдан мехр қўйган, ўзини хақиқий шогирд деб билган кишнгина яхши билади.

Китоб инсонга оқ билан қорани, яхши билан ёмонни, эзгулик билан ёвузликни фарқлашни ўргатибгина қолмай, инсоният тарихини, ҳаётини, тафаккури-ю, тарақкиётини, яратилган олам-олам илм, ҳунар, тажриба ва кашфиётлардан тортиб, еру-осмон ва табиат сир-синоатларигача мукаммал билишга беминнат хизмат қилади. Китоб бетимсол юксак маънавий қудратга эга бўлиб, у инсонни мустақил фикрлашга, табиат ва жамиятдаги ўзгаришларни, воқеа-ходисаларни онгли идрок этишга, тўғри хулоса чиқаришга ўргатиши билан ҳам азиз ва қадрлидир. Яхши китоб олтин тўла сандиққа ўхшайди. У сизнинг эътиборингизни, ўй-хаёлларингизни оханграбодек тортиб туради. Мафтуну маҳлиё бўлиб, олтин сандик ичига кириб олганингизни сезмай, унинг тиллодай товланиб турган мағзи бутун фикрлари, ранг-баранг, ҳайратли тасвиру тавсифларидан кўз узгингиз келмайди. Улар сизни олам ва одамнинг ажойиб ва ғаройиб гулшанларига чорлайди. Турфа одамлар, турфа ходисалар шоҳиди бўласиз. Бири-биридан қизиқ афсоналар, ривоятлар-у, ҳикоятлар тинглайсиз.
Китобларнинг бирида кўҳна тарих тилсимлари билан танишсангиз, бирида илм-фан, ҳунар сир-асрорларидан вокиф бўласиз, бирида ишқ-маҳаббат билан дийдорлашсангиз, бирида оламшумул жумбоқларни кўрасиз. Бири инсонийлик хакида фикр юритса, бири дин-диёнату мехр-оқибатдан сўзлайди, бири имон, инсоф, адолатга етакласа, бири ахду-вафо, мардлигу-матонатдан сабоқ беради. Бири фисқу-фасод, риё, зўравонлик, бузғунчилик, фитна, ғаразгўйлик сингари иллатларга нафрат уйғотса, бири гўзаллик, бунёдкорлик, яратишу яшнатиш, элпарварлигу юртпарварликни тараннум этади. Бири жангу-жадални қораласа, бири аҳли оламни тинч-тотув яшашга даъват этади, бонг уради. Ана шундай буюк куч-қудратга эга бўлган китоб инсонни баркамол килиб вояга етказишда энг муҳим тарбия воситаларидан бири ҳисобланади. Тажрибадан маълумки, китоб билан дўст тутинган киши оқил, ўз-ақли заковатига таяниб иш кўрадиган, билимли, чукур мушоҳадали, ғайрат-шижоатли, яратиш ва яшнатиш ишқи билан яшайдиган, фидойи, бир сўз билан айтганда, маънавиятли-ю, маърифатли бўлади. Афсуски, кейинги йилларда китоб мутолааси катталар билан бир қаторда ёшлар ўртасида ҳам анча сусайди. Бунинг сабаб ва окибатлари чуқур ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича давлатимиз рахбари томонидан 2017 йил 13-сентябрда “Китоб мақсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарори кабул қилинган эди. Шубҳасизки, ўтган давр мобайнида мазкур тарихий хужжат ижросини таъминлаш борасида бир катор ибратли ишлар амалга оширилди. Айниқса, республикамиз миқёсида китобхонлик танловларининг мунтазам ўтказилиб келинаётганлиги ёшларимизнинг китоб мутолаасига бўлган муносабатини тубдан ўзгартириб юборди. Буни мустақиллигимиз тенгдоши бўлган Тошкент молия институти мисолида хам яккол кўриш мумкин. Институт ректори Тўлқин Тешабоев ташаббуси билан барпо этилган ва куни кеча ишга туширилган энг замонавий Ахборот-ресурс маркази бугунги китобхон талаб ва эҳтиёжига тўла жавоб берадиган имкониятларга эга эканлиги билан кишини хайратга солмай қолмайди. Ҳавас қилса арзийдигаи техник воситалар билан жиҳозланган кенг ва ёруғ залларни томоша қилиб тўймайсиз. Ростини айтганда, бениҳоя ҳашамдор ва чиройли бўлган бу қутлуғ масканга қадам ранжида қилган одам мутолаага илҳомлантирадиган шарт-шароитларга ошуфта бўлганча ич-ичидан севиниб, мана буни кутубхона деса бўлади дейиши аниқ.

Ҳавас қилса арзийдиган техник воситалар билан жиҳозланган кенг ва ёруғ залларни томоша қилиб тўймайсиз. Ростини айтганда, бениҳоя ҳашамдор ва чиройли бўлган бу қутлуғ масканга қадам ранжида қилган одам мутолаага илҳомлантирадиган шарт-шароитларга ошуфта бўлганча ич-ичидан севиниб, мана буни кутубхона деса бўлади дейиши аниқ. 

Нурга йўғрилган заллардан бирида талабалар бадиий адабиёт ўқиётган бўлсалар, бирида интернет тармоғига уланган 70 дан ортиқ компьютер хизматидан фойдаланишмокда. Яна бирида 2036 номдаги 193725 нусха дарслик, 3721 номдаги 357433 нусха ўқув қўлланмалари манаман деб турибди. Қирк саккиз номдаги газета ва журналлар ҳамда кўп минг сонли хорижий адабиётлар заллари алоҳида-алоҳида. Сизни табассум билан кутиб оладиган кутубхоначи опа-сингилларимизни айтмайсизми? Ҳаммасининг устида ўзларига жуда-жуда ярашиб турган бир хил бежирим коржома. Худди улкан хаво лайнери ичидаги стюардессаларга ўхшайдилар. Уларнинг хушмуомалалигию ҳозиржавоблик билан хизмат кўрсатишларидан дилингиз яйрайди Профессор-ўқитувчилар ва талабалар даврасида янги нашрлар такдимотини ўтказиш ва кенг тарғиб қилиш, у ёки бу асарнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида мунозаралар уюштириш, шоир ва ёзувчиларии ижодий учрашувларга таклиф этиш сингари маънавий-маърифий тадбирлар китобхонликни тарғиб қилиш самарадорлигини оширишда ва китобсеварлар сонини кўпайтиришда муҳим ахамият касб этмокда. Бугунги кунда институт кутубхонасида 18369 номда 689732 нусха китоб мавжуб бўлиб, унинг 6129 номдаги 74151 нусхаси илмий, 1364 номдаги 9726 нусхаси бадиий адабиётлардир. Булар доимий равишда тўлдириб борилмокда. Институт маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликда янги адабиётларнинг такдимотини ўтказиш талабаларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқиши-ю, фаоллигини ҳам оширмокда. Айни пайтда профессор-ўқитувчи ва талабалар томонидан кўп сўраладиган, бирок фондда кам бўлган илмий, илмий-оммабоп, маънавий-маърифий ва бадиий адабиётлар рўйхати шакллантирилиб, тегишли нашриётларга буюртма бериш, харид қилиб олинган янги китобларнинг электрон шаклларини тайёрлаш жадал олиб борилмокда. Бу борада “Узбекистан”, “Маънавият”, ”Ғафур Ғулом”, “Ўқитувчи”, “Янги аср авлоди” сингари нашриёт-матбаа ижодий уйлари билан бошланган хамкорлик кутубхонани ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара асарлари билан бойитиб боришда янги-янги имкониятлар эшикларини очмокда. Ахборот-ресурс марказининг электрон кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, дарслик, ўқув ва услубий кўлланма ва мажмуалар, бадиий асарлар хамда бошқа олий ўкув юртларидан олинган адабиётлар билан танишиш мумкин. Айни пайтда фонддаги барча ўқув адабиётларининг электрон шаклини яратиш устида иш олиб борилмокда. Бу масъулиятли ишда ахборот коммуникация технологиялари бўйича етарлича маълумот ва тажрибага эга бўлган АРМ ходимлари фаоллик кўрсатмокдалар. Эътироф этиш жоизки, обуначилар сони нафакат ўзимизда, балки хорижий мамлакатларда хам кундан-кунга ортиб бормокда. Бу эса педагог ва талабаларимизнинг хорижий мамлакатлар олий ўкув юртлари ҳамда илмий марказлари билан хамкорлигини янада кенгайтиришда муҳим ахамият касб этмокда. Буларнинг хаммаси талабаларимизнинг китоб мутолаасига бўлган мехр-мухаббатини оширишга, уларнинг етук инсон, юқори малакали мутахассис, элпарвару юртпарвар бўлиб етишишларига каратилган. Кутубхона маънавиятнинг олтин хазинаси деб аталиши бежиз эмас. Чиндан хам бу маскан инсоннинг на фақат билим эгаллашида, балки юксак маънавиятли бўлиб улғайишида хам беқиёс аҳамиятга эга. Буни чуқур ва теран англаган Тошкент молия институтининг Ахборот-ресурс маркази жамоаси республикамиз ва хорижий мамлакатлар кутубхоналари билан ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаб, энг илғор тажрибалар асосида ўқувчиларга намунали хизмат кўрсатишга астойдил бел боғлаганлар.

Нуриддин ОЧИЛОВ,
Тошкент молия институтининг адабий маслахатчиси

2021-2024 yil Axborot-resurs markazi. Vebmaster: J.R. Rabbinov