Мазкур монографияда йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш масалалари илмий асосланган. Монографияда йирик солиқ тўловчиларнинг моҳияти, гуруҳланиши ва аниқлаш мезонлари, йирик солиқ тўловчиларни солиққа тортишнинг назарий асослари, ўзбекистон солиқ тизимида йирик солиқ тўловчиларни солиққа тортиш маъмурчилигининг шаклланиши, йирик солиқ тўловчиларнинг бюджет-солиқ тизимидаги фискал хусусиятлари таҳлили, йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилиги ва унинг самарадорлиги таҳлили, солиқ тизимида йирик солиқ тўловчиларга оид солиқ маъмурчилигини амалга ошириш хориж тажрибаси ва унинг қиёсий таҳлили, Ўзбекистон солиқ тизимда йирик солиқ тўловчи корхоналар фаолиятини рағбатлантириш ва тартиблашда солиқ маъмурчилигининг таъсирчанлигини ошириш йўналишлари каби масалалар ёритиб берилган.