Диссертацияда Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноатининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари ва ишлаб чиқариш жараёнларини таҳлил қилиш асосида инвестицияларни жалб этиш самарадорлигини ошириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Илмий ишни тайёрлаш жараёнида қуйидаги янгиликларга эришилди: Озиқ-овқат саноатининг саноат тармоғи сифатида ўзига хос хусусиятлари очиб берилди; инвестициялар ва инновацияларинг ўзига хос хусусиятлари илмий ўрганилди; саноат корхоналарида самарадорликни ифода этувчи кўрсаткичлар тизими умумлаштирилди ва тавсифланди; инвестицияларнинг самарадорлигини оширишда модернизациялаш дастурларининг ўзаро боғлиқлик ва алоқалари илмий ўрганилди.