Диссертациянинг амалий аҳамияти шундан иборатки, унинг асосий натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, ҳудудий ҳокимиятларининг саноатни ривожлантириш ва унинг самарадорлигини яхшилаш борасида ишлаб чиқиладиган дастурларида ҳамда олий ўқув юртларининг шу йўналиш талабаларини ўқитишда фойдаланиш самарали ҳисобланади. Шунингдек, тадқиқот жараёнида олинган назарий ва амалий натижалар, таҳлилий маълумотларни “Индустриал иқтисодиёти”, “Инновация иқтисодиёти” каби фанларни ўқитиш жараёнларини услубий таъминлашда қўллаш мумкин.